Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйинга кет ёқмаябсан деса талоқ тушадими

20:57 / 21.08.2020 | Mavlonbek | 3698

Ассалому алайкум! Шу кунларда аёлим билан озгина жанжаллашиб қолдик. Онам мен ва аёлим уй. Ишларини қилаётган вақтда жанжаллашиб қолдик мен аёлимни сокдим аёлим менга онамнинг олдида гап қайтариб дўқ қилиб юборди шу вақт жаҳлим чиқиб кетиб қолидан етаклаб уйга олиб кирдим ва бор уйинг кет менга гап қайтарадиган мени ҳурмат қилмайдиган ҳотин керакмас дедим. У уйдан чиқиб кетди ва 5минутдан кейин қайтиб кирди. Ва ҳеч қаерга кетмайман деб узур сўрашни бошлади мен эса уч тўрт марта уйинга кет ёқмаябсан деб қатий туриб олдим. Ўртада 7ойлик қизимиз бор. У менга кетсам оҳири нима бўлади ажрашмоқчимисиз деди мен ажрашиш ҳақида ҳеч нарса демадим. У агар кетсам қизимни ҳам олиб кетаман деди. Мен қизим мен билан қолади дедим. Орадан 15 минут ўтиб қизимни олиб уйдан чиқиб кетди. Шанба кунлиги учун кўчада йўловчи машина йўқ эди яна қайтиб кирди. Кейин ота онам сўкиб ярашиш деди. Ўша куни кечқурун ярашиб олдик. Ҳаммаси тез содир бўлди жаҳлим чиққани учун ўзимни босолмай қолдим лекин ажашиш ниятида ёки бутунлай ҳайдамадим. Озгина қўрқитиб қўймоқчи эдим ҳолос. Унинг ҳам кетиш нияти йўқ эди, ошириб юборганим учун уйдан чиқиб кетди лекин қайтиб кирди. Ҳурматли устозлар ушбу ҳолатда ўртага талоқ тушган бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ниятингизга қаралади. Талоқ ниятида айтган бўлса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat