ҳазрат жаноблари, бизда тақвим 10 минут ортиқча вақти билан тузилади деб, тақвимдаги вақтдан 10 минут олдин ог`из очишади. Бу хато деб, бир одам айтгандан сўнг менда гумон пайдо бўлди. Шунки хозиргача намозларни ҳам тақвимдагидан 10 минут олдин ўқиб келаётган эдик. Бу ишимиз тўг`рими тушунтириб берсангиз илтимос. Олдиндан катта рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Шом вақти барча тақвимларда жуда ҳам аниқ бўлади. Чунки у қуёшнинг ботишига боғлиқ. Бу эса аниқ нарса. Шунинг учун тақвимда кўрсатилган вақтдан ўн дақиқа олдин ўқилган шом намози ўринга ўтмайди. Рўза ҳам вақтидан олдин очилган бўлади.