Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илмсизлигимиз учун бизни маъзур тутинглар. Рўзадорга тухум истеъмоли жоиз эмасми?
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда рўза тутишнинг йўл-йўриқлари батафсил баён этилган. Шунингдек истеъмоли ҳалол ёки ҳаром бўлган нарсаларнинг ҳам баёни келган. Истеъмоли ҳалол бўлган нарсани ҳар вақт истеъмол қилиш жоиз. Сизнинг саволингиз бошқа дин вакилларидан таъсирланиш ортидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Лекин бу нотўғри тушунчадир. Валлоҳу аълам.