Ассалому алайкум! Хозирда битирувчи курс талабасиман. Амалиётимиз боғчада 2ой ўталади. Боғчада эрталабдан кеч соат 4-5гача ишлаймиз лекин хақ олмаймиз, узимизни ҳисобимиздан йўл кира қилиб бориб келамиз абетда ҳодимлар ҳам болалар билан битта ошхонада бир хил овқатланишади бизга ҳам мудира ўша жойдан овқатланишимизни бир неча маротабалаб айтди лекн биз овқатга пул тўламияпмизку қандай йиймиз деб емадик, шу 2ой мобайнида узимиз ҳам коп нарсани ўрганамизку лекн шу тарбиячилар бизга бемалол болаларни ишонб топширишади яъни бемалол машгзулотлар ўтиб уларни оғрини енгил қилиб ишларига ёрдам берамиз, шу қилган ёрдамимизга бизга ҳам ойлик тўланмайди энди биз ҳам шуларни ҳисобга олиб узларининг ҳам розиликларида шу боғчадан овқатлансак бўладими
– Ва алайкум ассалом! Сизлар учун алоҳида овқат таёрланмаган бўлса, ёки у болаларнинг ҳаққидан қисқартириш ҳисобига таёрланган бўлса ейишингиз жоиз эмас. Биринчи ҳолатда ҳам иккинчи ҳолатда ҳам болаларнинг ҳаққини еган бўлиб қоласиз. Валлоҳу аълам!