Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ичкиликбозлик

16:15 / 04.04.2022 | Nuraddin Raxmanov | 1012

Ассалому алайкум! Мен ароқ ичмайман. Намоз ўқийман. Келажакда қилмоқчи бўлган тўйларимда, базмларимда ароқ бермоқчи эмасман. Лекин бермасам, гап қилишади: хотинидан қўрқади, зиқналик қиляпти, ароқсиз тўй тўйми ва ҳоказо. Шунга нима қилсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Одамларни гапига қарасангиз уларга сизни дўзахга тушишингиз билан ҳам иши йўқ. Сиз шариатга итоат қилинг. Агар ҳаром нарсалар қўйиб қилсангиз қуйида келган ҳадисга тушиб қоласиз:

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَلَعَنَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْخَمْرِ عَشْرَةًعَاصِرَهَا، وَمُعْتَصِرَهَا، وَشَارِبَهَا، وَحَامِلَهَا، وَالْمَحْمُولَةَ إِلَيْهِ، وَسَاقِيَهَا، وَبَائِعَهَا، وَآكِلَ ثَمَنِهَا، وَالْمُشْتَرِيَ لَهَا، وَالْمُشْتَرَى لَهُرَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар: уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотиб олиб келиб берувчисини».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Савдо» китобида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хамрга алоқадор ўн кишини лаънатлаганлари ҳақида ҳадис келиб, унда ҳам ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинаётган баъзи шахслар тилга олинган эди.
Аммо бу ҳадиси шарифда лаънатлаш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан эмас, Аллоҳ таоло томонидан бўлмоқда. Шунинг ўзи иш қанчалар жиддий эканини кўрсатади. Аввало Аллоҳ таоло хамрнинг ўзини лаънатлаши таъкидланмоқда, сўнгра эса, унга алоқадор шахсларнинг лаънати келмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat