Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Силаи рахм

11:29 / 14.05.2022 | Муслима | 1346

Ассалому алайкум! Аёл киши тоға амакиларидан телефон қилиб хабар олмаса гунохкор бўладими? Икта тоғам бор. Бири билан яхши муносабатдамиз, лекин телефон қилиб хабар олмийман, узоқда яшаганим учун ярим йилда бир кўриб хол ахвол сўрайман. Иккинчи тоғамдан эса жуда хафаман. Тоғам дадамни қўлларида ишлаганлар. Дадам ўшанда ўзларини уйларини тоғамни номларига олганлар. Келишмовчилик чиққанлиги сабабли ишдан кетди. Кетганидан кейин эса уйни бермайман деб туриб олди. $15000 берсангиз уйни қайтариб бераман деди. Онамни хам ўйламади. Тоғамни шу иши туфайли дадам онамга кўп озор бердилар қариндош уруғинг шунақа деб. Хозир энди онамга “рахми” келиб $3000 сўраяпти. Онамни тўккан кўз ёшларини кўриб тоғамдан жуда кўнглим қолган. Тоғам билан гаплашмасам силаи рахмни узган хисобланаманми? Биринчи тоғам билан ярим йилда бир хабар олиб турсам силаи рахмни узган бўлмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улар билан силаи раҳмни узманг. Бир йилда бир маротаба бўлса ҳам хабар олиб туринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat