Ассалому алайкум! Қариндошимдан холодильник олгандим шу пайт у билан келишганимиз нархи 2.180.000 сўм эди лекин кеча долларга ўткизиб қўяман деди. Хозир курсга хисобласангиз 2.300.000 бўларкан шу иш тўғрими, рибога кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Бу иш нотўғри. Савдодан сўнг савдо нархини ўзгартириш асло жоиз эмас. Сиз 2.180.000 нигина берасиз. Валлоҳу аълам!