Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халол ва харом

21:38 / 20.01.2022 | Иброхимжон | 1493

Ассалому алайкум! Халол сўйилган товуқ ошқозони, юрагидан қийма таёрлаб товуқ гўшти деп сотса бўладми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Товуқ маҳсулоти деб сотиш жоиз, харидорни алдаш учун гўшт дейиш жоиз эмас. Бу қаллобликдир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَرَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرَّ عَلَى صُبْرَةِ طَعَامٍ، فَأَدْخَلَ يَدَهُ فِيهَا، فَنَالَتْ أَصَابِعُهُ بَلَلًا، فَقَالَ: مَا هَذَا يَا صَاحِبَ الطَّعَامِ؟» قَالَ: أَصَابَتْهُ السَّمَاءُ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «أَفَلَا جَعَلْتَهُ فَوْقَ الطَّعَامِ كَيْ يَرَاهُ النَّاسُ؟ مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бозорда) бир уюм егулик (дон ёки хурмо) ёнидан ўтиб қолиб, унга қўлларини тиққан эдилар, бармоқлари намликка тегди. Кейин: «Бу нимаси, эй егуликнинг эгаси?» деган эдилар, у: «Ёмғир тегибди, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот: «Одамлар кўрсин деб ўша жойини егуликнинг тепасига қўймабсан-да? Ким алдамчилик қилса, мендан эмас!» дедилар».
«Саҳиҳи Муслим» китобидан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat