Ҳурматли Шайх ҳазратлари, саволлар.ислом.уз нинг таомлар бо'лимида чэт элда юрган ака укаларимиз томонидан ҳалол со'йилган ҳайвон го'шти то'грисида жуда ко'п савол берилган. Мен ҳам чэт элда истиқомат қиламан. Ижозатингиз билан ҳалол го'шт топишнинг бир неча осон усулларни баён қилиб о'тсам. Зора, ҳорижда юрган мусулмонларга фойдаси тегса. Айбга буюрмайсиз, бу таклифни ёзишдан олдин жуда ҳижолат бо'лдим, савол бериш о'рнига, таклиф киритсам то'гри бо'лармикан деб. Агар wэб саҳифа қоидаларини бузган бо'лсам олиб ташлашингиз ҳам мумкин. Ҳориждагилар, бироз шижоатли бо'линглар, шунчаки супермаркетга бориб го'штни сотиб олиб, шубҳа остида ҳалолмикан, ҳароммикан деб қийналиш о'рнига, озгина вақт ва ҳаражат сарфлаб ҳалол таомланинглар.Ҳуллас, биринчи усул: (Изоҳ: барча мисоллар АҚШ шароитида) Ҳар бир масжид ёки Мусулмонлар маркази, исломий марказда ҳалол го'шт сотилади, ёки қаерда сотилиши ҳақида аниқ ма'лумот бо'лади. Менимча қийин эмас, жамоат билан намоз о'қигани бориб, қайтишда ҳалол го'шт олиб қайтасиз! Иккинчи усул, агар мусулмонлар яшамайдиган ҳудудда бо'лсангиз, СЛАУГҲТЭРҲОУСЭ я'ни қушхоналар мавжуд. Улар билан келишасиз, ҳуллас, о'зингиз бориб қо'й бо'лса қо'й, товуқ бо'лса товуқни "бисмиллаҳ! Аллоҳу Акбар!" деб со'йиб оласиз. кейин, хохласангиз о'зингиз, хохласангиз улар тозалаб беришади! Ҳайвонни қаердан топаман деб сиқилманг, қушхонадагиларга айтсангиз о'злари сиз учун сотиб олишади!Музлатгичга солиб, узоқ муддат истемол қилаверасиз! Ака ука, опа сингиллар, шижоатли бо'лайлик, таклифим ма'қул келган бо'лса каминани дуо қилиб қо'ярсизлар, Аллоҳ ризқларимизга барака берсин, ҳаромдан узоқ қилсин! Ушбу wэб саҳифани очганлар, мас'уллар, хизматчилар, ҳамма-ҳаммаларига мусулмонлар учун ма'рифат тарқатаётганларига яраша Аллоҳ ажр берсин! Амийн!