Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза тутсанг талоқ деса

16:32 / 14.04.2022 | Жумагул | 1533

Ассалому алайкум! Сизларга бир опамизни илтимослари билан савол йўлламоқдаман. Опамиз рамазон ойида Аллоҳнинг фарзи бўлмиш рўзани доим тутар эканлар. Бир куни хўжайинлари уларга яқин қариндошларини бориб кўриб келишни айтибдилар. Улар хўп деб уй ишлари билан банд бўлиб яқинларин кўргани бора олмабдилар. Хўжайинлари келиб бордингми деб сўраганларида улар бора олмаганларини айтибдилар. Хўжайинлари жахл устида агар бундан кейин рўза тутадиган бўлсанг уч талоқсан деб гапирибдилар. Ўша куни опамиз сабабларга кўра рўзадор бўлмаган эканлар. Опамиз шундан кейин рўза тутмабдилар. Беш олтита илмли инсонларга бўлган вокеани айтиб маслахат беришларини сўрасалар хаммалари хар хил жавоб беришибди. Бирлари Аллоҳнинг фарзи бўлган рўзани хўжайингиз талоқ деса хам тушмади тутаверинг Аллоҳнинг фарзи олдида эрингизни гапи ўтмайди десалар, бирлари эрингиз бир талоқ қўйсин кейин уч ой идда сақлаб ўтирасиз ва бошқатдан никох ўқиймиз дейишибди. Яна бирлари эса фарз рўзани тутаверасиз нафл рўза тутсангиз уч талоқ тушади нафл рўза тутманг дейишибди. Хаммалари хар хил гап айтишгани учун бир қарорга кела олмай икки йилдан бери рўза тута олмас эканлар. Хўжайинларига сизни гапингиз туфайли фарзимиз бўлмиш рўзани тута олмаябман десалар. Мен сени уч талоқ қўйиш мақсадим бўлмаган рўзангни тутавер ўша куни қаттиқ жахлим чиққанди шунга билмай айтвордим дебдилар. Сизлардан илтимос бу опамиз қандай йўл тутсинлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз рўза тутса ҳам талоқ тушади. Бир талоқ қўйиб, иддаси чиққанидан кейин рўза тутсин. Шундан сўнг қайта никоҳланаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat