Ассалому алайкум! Дўстим хозирда жигар бўйича даволаниш курсини олиб бормоқда. Унга шифокор 4 хил дорини ичишни буюрган. ИншаАллоҳ рўза бошлаганда унда 2 хил дориларини қабул қилиш муддати тугайди. Қолган 2 хил дориларни эса оғиз ёпишдан олдин ва оғиз очишдан кейин қабул қилса бўлади. Лекин Шифокори билан рўза тутиш хақида гаплашганда у унга рўза тутмаслигини тавсия қилибти. Шифокорга унинг қабулиги бориб ўзини яна текширтириб агарда хаммаси жойида бўлса рўза тутиши мумкунми деб савол берган экан. Шифокор мен бемор хаётини хавф остида қолдира олмайман деб жавоб берибди. Дўстим рўза тутсинми ёки кейин қазосини тутиб берадими?
– Ва алайкум ассалом! Агар рўза тутиш соғлиғига жиддий зарар етказадиган бўлса кейин қазосини тутиб беради. Бу борада иймонли, тақволи шифокор билан маслаҳат қилсин. Валлоҳу аълам!