Ассалому алайкум! Бир йил олдин ота ва онам буйи етган қизимни узатганда ишлатасан деб минг доллар пул берган эди. Бу пул айнан қизимни тўйи учун аталиб берилганлиги учун ишлатилмай омонатдай сақлаб турибман. Энди хозирда охирги тахминан олти ойларда яна бир ярим минг доллар пул жамғардим. Жами икки ярим минг пул жамғарилди. Саволим шуки мен нисоби етган хисобланиб шу пуллардан закот тўлайманми?
– Ва алайкум ассалом! Бу пуллар сизнинг мулкингиз экан. Уларни закот нисобига қўшиб ҳисоблайсиз. Жами маблағингиз нисобга етган бўлса закотини адо қилишингиз вожиб. Валлоҳу аълам!