Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда Яндекс таксининг баъзи талабларига кўра Комфорт таърифида ишлаш учун машинамизнинг ишлаб чиқган йили камида 2019 бўлиши керак экан. Менинг машинамнинг ишлаб чиқарилган йили 2017. Шу сабабли рўйхатдан ўтаётганимизда машинамизнинг йилини баланд ёзиб, бошқа бир машинанинг техник паспортини яъни йили 2019дан баланд машинани, расмга олиб рўйхатдан ўтишимиз жоизми. Биз бу ҳолатда нима қилсак бўлади. Машинамиз 2017 ёки ундан паст бўлишини бизнинг клентлармизга дахилсиз-ку. Бу жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Бу иш берувчининг қўйган талаби. Талабига жавоб бермаганларни ишга олишни истамас экан уни мажбурлашга ҳеч кимнинг ҳуқуқи йўқ. Сохта ҳужжат қилиб ишга жойлашса ёлғон гувоҳликнинг гуноҳини олади. Валлоҳу аълам!