Ассалому алайкум! Мен чет элда нон чиқарадиган цехда ишлайман. Бу ерда бир нон тури бўлиб, унга тўнғиз ёғи аралаштирилади. Катта идишларни бирида ва ҳамма ҳалол нонлар ҳам ўша идишларда аралаштирилади. Бунинг ҳукми қандай ва ҳалол нонларни есак жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўнғиз ёғи солинган идиш ҳаром бўлади. Уч маротаба ювиб тозаланмасдан устига солинса у ҳам ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!