Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

махр хакида

07:54 / 26.01.2017 | Iroda | 11995
Ассалому алайкум! Никохда ваъда килинган махр эркак киши тарафидан канча муддатда берилиши керак. Агарда махр хали берилмаган булиб аелига бошка буюм (масалан телефон) олиб берса ва шу махр урнига деса, шу никохда ваъда килинган махр урнига утадими? Имкони булса телеграмдаги каналга шу саволни жавобини жойлаштирсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Маҳрнинг эрта ва кечини икковлари тайин қилган бўлсалар, ўшандоқ бўлади. Агар тайин қилмаган бўлсалар, урфдагига қараб бўлади. Маҳрни иккига бўлиб тўлаш ҳам мумкин. Дастлабкиси аввал берилади ва маҳри муъажжал – «эрта маҳр» деб аталади. Кейингиси кейин берилади ва маҳри муажжал – «кечиктирилган маҳр» деб аталади. Агар икки тараф ақди никоҳ пайтида эрта маҳр қанча ва қачон берилиши ҳамда кечиктирилган маҳр қанча ва қачон берилишига келишиб олган бўлсалар, ўша келишувга биноан иш тутадилар. Ақди никоҳ пайтида бундай келишув бўлмаган бўлса, ўз қавмларида мазкур миқдордаги маҳрни ушбу келинга ўхшаш келинларга қай тарзда беришга одатланган бўлсалар, ўша тарзда берилади. Эрта маҳрни олишдан аввал аёл жинсий яқинликни ва ўзининг сафарга олиб чиқилишини ман қилишга ҳақли. Агар ўз розилиги билан бўлган яқинликдан кейин ман қилса ҳам жоиз. Бу ҳолатда унинг нафақаси соқит бўлмайди. Яъни маҳрининг ўз вақтида берилмаганига норози бўлиб, куёвни ўзига яқинлаштирмаётган келиннинг нафақаси эрга вожиб бўлиб тураверади. Эрнинг «Хотиним мени ўзига яқинлаштирмаяпти, шунинг учун унинг нафақасини бермайман», дейишга ҳаққи йўқ. Шунингдек, у эрнинг изнисиз ҳожат юзасидан сафар қилишга ва ташқарига чиқишга ҳақли. Маҳрни вақтида бермаган эр аёлни бу нарсалардан ман қилишга ҳақли эмас. Аёл эрта маҳрни олганидан кейин уни бошқа ёққа олиб кетса бўлади. «Уни сафарга олиб кетмайди», деганлар ҳам бор ва фатво шунга берилган. Уламолар «Эрта маҳрни ёки тўла маҳрни берганидан кейин эр хотинини унинг розилигисиз бошқа юртга олиб кетса бўладими, йўқми», деган масалада турли гапларни айтганлар. «Олиб кетиши мумкин эмас», деганлар кўпроқ замоннинг фасодини эътиборга олганлар. «Олиб кетиши мумкин», деганлар Аллоҳ таолонинг أَسْكِنُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ سَكَنتُم «У(аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан жой беринг», деган (Талоқ сураси, 6-оят) қавлини далил қилиб келтирганлар. Мана шуниси тўғри. Агар эр унга бир нарса юборган бўлса-ю, хотин уни «ҳадя» деса, эр «маҳр» деса, эрнинг гапи қабул бўлади. Илло, емоқ учун тайёрланган нарсада унинг гапи қабул қилинмайди. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=30474.0

Топ рейтинг www.uz Openstat