Ассаламу алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
Ҳурматли узтоз,
Биз БАА да аёллар либоси билан тижорат қиламиз. Йақинда бир биродаримиз келинлар тўй либослари савдоси таклифини киритиб қолдилар. Бу ерларда аёллар тўй маросими эркаклардан алоҳида ўтказилгани учун фатвоо ҳаяти томонидан бу тижоратга рухсат берилган. Масалани бошқа томони савдо жароёнида табийки фақат мусулмонлар емас балки бошқа дин вакилларигаям маҳсулот сотилади. Савол: Шу тижорат Ислом ақийдаси ҳамда шариат аҳкомларига зид келмайдими? Бу тижорат билан шуғулланса бўладими?
Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
Аллоҳ барчамизни муборак Рамазон ойида қилинган солиҳ амалларимизни қабул қилсин.