Ассалому алайкум! Биз бир давлат ишхонсида ишлаймиз. Бошлиғимиз бадфеълроқ, ўз манфаатини биринчи ўринга қўядиган одам шунинг базан унинг манфаати йўлида биз ишчиларга йўлғон гапириш бўйича кўрсатма ҳам беради, гийбат, фитна сифатларини ҳам кўрамиз. Кўпинча биз ҳодимлар унинг ҳатти-ҳаракатларидан, озорларидан безиб ғийбат ҳам қилиб қўйябмиз(Оллоҳ кечирсин). 1. Биз шу инсонга қарши биз қўл остидагилар уюшиб қарши курашишимиз мумкинми? Шарий ҳукми қандай? 2. Ғийбат қилиш қаттиқ гуноҳ эканлигини биламиз, ундан қутулиш учун ҳар ҳил йўл тутяпман, лекин қутулолмаяпман, ундан кейин афсус қиляпман, ундан қочишга ҳаракат қиляпман лекин қанчадир вақт отиб яна такрор боляпти. Илтимос йўл корсатсанггиз. 3. Баъзан бундан қутулиш фақат ишдан бўшаш биланмикан деб ўйлаб қоламан, лекин шахсий тажрибамдан шуни биламанки ҳар бир ишхонада фитна, ғийбат, лаганбардорлик ва йўлғон кўп учрайди. Биз оҳират учун ибодат қиляпмизу ғийбат, ёлгонларимиз учун қилган шунча ибодатларимиз етиб борармикан деб қўрқаман. Илтимос йўл кўрсатсанггиз.
– Ва алайкум ассалом! Шахсга нисбатан эмас мункар ишга нисбатан қарши чиқиш керак. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Валлоҳу аълам!