Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Алданиб қолиш

07:56 / 16.09.2016 | Xamza | 7537

Ассалому алайкум! Агар бир инсон иккинчисига ишониб, ўртада туриб уларни таништириб пул олиб берса. Кейин пул олган, пул берганга қайтармаса пулнинг ҳаммаси ўртадаги одамни зиммасига тушадими?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тушади. Буни кафиллик дейилади. 

عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كُنَّا جُلُوسًا عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذْ أُتِيَ بِجَنَازَةٍ، فَقَالُوا: صَلِّ عَلَيْهَا، فَقَالَ: قَالَ: «هَلْ تَرَكَ شَيْئًا؟» قَالُوا: لَا، قَالَ: «فَهَلْ عَلَيْهِ دَيْنٌ؟» قَالُوا: ثَلَاثَةُ دَنَانِيرَ، قَالَ: «صَلُّوا عَلَى صَاحِبِكُمْ»، قَالَ أَبُو قَتَادَةَ: صَلِّ عَلَيْهِ يَا رَسُولَ اللهِ، وَعَلَيَّ دَيْنُهُ، فَصَلَّى عَلَيْهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ 

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик. Бир кишининг жанозаси келтирилди.
«Бунга намоз ўқинг», дейишди. У зот:
«Бирор нарса қолдирдими?» дедилар.
«Йўқ», дейишди.
«Зиммасида қарзи борми?» дедилар.
«Ҳа, уч динор», дейишди.
«Соҳибингизга намоз ўқинглар», дедилар.
Абу Қатода: «Унга намоз ўқийверинг, эй Аллоҳнинг Расули! Унинг қарзини мен зиммамга оламан», деди.
Бас, у зот унга намоз ўқидилар». Бухорий ривоят қилган. 
Мусулмонлар доимо кафилликка ижмоъ қилиб келганлар. Чунки бунга одамларнинг доимий равишда ҳожати тушиб туради.
Кафиллик кишиларнинг ҳаққини ишончли қилиш ва уларнинг орасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун хизмат қилади. Қарз олиш, орияга нарса олиш каби ишларни осонлаштиради. Ҳақ эгасининг кўнгли тўқ бўлиши учун хизмат қилади.
Кафолат гоҳида жон билан бўлади. «Мен унинг жонига кафилман», дейиши билан кафиллик собит бўлади. Шунингдек, талоқни изофа қилиш тўғри бўлган нарсалар билан ҳам собит бўлади.
Яъни «Мен унинг руҳига, бошига, юзига ва бўйнига кафилман»га ўхшаш сийғалар билан ҳам кафиллик собит бўлади. Бунда кафил ўзи кафилликка олган шахсни талаб қилинган вақтда тайин қилинган жойга олиб келиши лозим бўлади.
«Мен унга зоминман», «У менинг зиммамда», «Уни менга қўйиб бер», «Мен унга кафилман» ва «Мен унинг қабилиман» кабилар билан ҳам бўлади.
Ҳадд ва қасосда жон кафолатига мажбур қилинмайди. 
Чунки бунда айбдорнинг ўзи жазосини тортиши керак. Унинг ўрнига кафилини жазолаб бўлмайди.
Кафил кафолатга олинганни, агар кафолатга ишонган талаб қилса, дарҳол ёки белгиланган вақтда ҳозир қилиши лозим бўлади. Агар ҳозир қилмаса, ҳоким уни ҳибсга олади.
Кафил кафолатга олинганнинг вафоти, уни хусуматлашадиган жойга олиб келиб топшириш ёки ўша ерга олиб келиб, кафолатга ишонганнинг ўзига топшириш билан, агар қозининг олдида топшириш шарт қилинган бўлса ҳам, кафолатдан қутулади.
Агар кафолатга ишонган вафот этса, унинг васийи ёки вориси кафилдан кафилликни талаб қилиши бор.
Жонига кафил бўлиб туриб, «Эртага вафо қилмаса, мол менинг зиммамга», деса ҳам бўлади. Агар эртасига уни топширмаса, молни кафил тўлаб беради ва жоннинг кафолатидан қутулмайди. Агар айни ўша кафилликка олинган вафот этиб қолса ҳам, кафил молга зомин бўлади. 
Яъни бировнинг жонига кафил бўлиб туриб, «Эртага вафо қилмаса, мол менинг зиммамга», деса-ю, ўша кафилликка олинган вафот этиб қолса ҳам, кафил молга зомин бўлади.
Кафолат гоҳида молга бўлади. Қарзи тўғри бўлса, кифоя. Кафолати олинаётган мол ноаниқ бўлса ҳам зарари йўқ. Бундай пайтда «Сенинг ундаги нарсангга» ёки «Ушбу савдода сенга бўладиган нарсага кафилман» каби жумла ила кафолат саҳиҳ бўлади. Ёки кафилликни, «Фалончи ила қилган савдоингга ёхуд унинг зиммасида сенга собит бўлган ҳаққа ва сендан ғасб қилиб олинган нарсага мен кафилман...» каби муносиб шарт билан боғласа ҳам саҳиҳ бўлади. «Агар шамол турса» каби номуносиб шартга боғласа бўлмайди.
Агар «Сенинг ундаги нарсангга кафилман», деган бўлса, ҳужжат ила собит бўлган нарсага зомин бўлади. Ҳужжат қоим бўлмаса, кафилнинг гапига мувофиқ бўлади. У қанчани эътироф қилса, шуни тўлайди.
«Сенинг ундаги ҳақингга», деб кафил бўлса, модомики унга ҳужжат бор экан, зомин бўлади. Далил бўлмаса ҳам, кафилнинг гапи ўтади.
Агар асл қарздор зиёдага иқрор бўлса, фақат ўзи учун тасдиқланади.  
Яъни асл қарздор унга кафил бўлган одам кафолатига олган маблағдан ортиқчани бўйнига олса, уни ўзи тўлайди. Кафилнинг жавобгарлиги бўлмайди.
Агар қарз эгаси иккисидан биридан талаб қилса, бошқасидан ҳам талаб қилишга ҳаққи бор.
«Иккиси» деганда асл қарздор ва унинг кафили кўзда тутилмоқда. Қарз эгаси асл қарздордан қарзни қайтаришни талаб қилганидан кейин у бермаса, кафилдан ҳам талаб қилишга ҳаққи бор. Чунки кафолат орқали бир зиммага иккинчи зимма қўшилган бўлади. Қарзни узиш ҳам асл қарздорнинг, ҳам унинг кафилининг зиммасида бўлиб қолади.
Кафолат асл қарздорнинг буйруғи билан ҳам, буйруғисиз ҳам саҳиҳдир. Агар буюрган бўлса, уни адо қилганидан сўнг ҳақни ундан қайтариб олади.
Чунки кафил ўзича кафолатни бўйнига олса ҳам, асл қарздорга зарар етмайди.
Агар кафилни лозим тутилса, у ҳам асл қарздорни лозим тутади. 
Яъни қарз эгаси кафилдан қарзни тўлашни талаб қилиб қолса, у ҳам асл қарздорни қисташи мумкин.
Агар ҳибс қилинса, у ҳам ҳибс қилади. 
Кафилни қарзни ундириш учун ҳибс қилинса, у ҳам асл қарздорни ҳибс қилишга ҳақли бўлади.
Қарз эгаси асл қарздордан кечиб юборса ёки орқага сурса, бу нарсалар кафилга ҳам ўтади. Аксинча бўлмайди.
Яъни қарз эгаси кафилни қарзни тўлашдан афв қилса ёки орқага сурса, асл қарздордан ҳам кечирган ёки орқага сурган бўлмайди.
Агар кафил қарз эгаси билан минг ўрнига юз беришга сулҳ тузса, қутулади ва у(юз)ни асл қарздордан қайтариб олади. Агар бошқа жинсдаги нарсага тузса, мингни қайтариб олади. Агар «Кафолат тақозосига», деб сулҳ тузса, асл қарздор қутулмайди. 
Чунки кафолатнинг тақозоси кафилдан қисташ, холос.
Кафолатдан қутулишни худди бошқа қутулишлар каби шартга боғлаб бўлмайди.
Ҳаддлар ва қасосда худди сотилган нарсадаги каби кафолат мумкин эмас. Сотилган нараснинг эвазида мумкин. 
Шунингдек, гаровга қўйилган нарсанинг, вадийъанинг, ориянинг, ижарага қўйилган нарсанинг, музораба молининг ва ширкат каби омонатларнинг ва юк ортиш учун ижарага олинган уловга юк ортишнинг кафиллигини олиш ҳам мумкин эмас. Касодга учраган ўликнинг ҳам. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat