Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзам нима бўлади

17:43 / 18.04.2022 | Сардорбек | 1280

Ассалому алайкум! Устоз ман сафарда 7 ой мудат юриб ойлам бағрига қайтдим қайтган махалимда рўза оғиз эдим аёлим билан хазил хузул гаплашгандим мандан маний мазийми оқа бошлади шу холатда тутган рўзам очиладими агар аёлимдан оққан бўлса униям рўзаси бузиладими агар бузилган бўлса қасдан бузганлар каторига кирмаймизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар маний чиқмаган бўлса рўза бузилмаган. Эр-хотин бир-бирига суйкалганда келадиган суюқлик мазий дейилади. Шу нарса давом этиб белдин шаҳват билан ажраб, зарба билан чиқадиганини маний дейилади. Мазий ғусл вожиб бўлмай, маний келганида вожиб бўлади. Вадий эса, сийгандан кейин келадиган оқ суюқлик. Ундан ғусл вожиб бўлмайди. Эҳтилом деб тушида шайтон ўйнашиб булғаниб қолишга айтилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat