Ассалому алайкум! Мен тахминан 6 ойдан бери брекет тақаман. Брекетни ечишга тахминан 1-йил бор деяпти. Рўзага ҳам оз қолди. Рамазон рўзасини тутишга иштиёқим жуда баланд. Брекет билан рўза тутсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Брекет рўза тутишга монеълик қилмайди. Валлоҳу аълам!