Ассалому алайкум! Рамазон ойи бошланиши билан тарових номозлари хам бошланди. Ман институт ётокхонасида тураман ва ётокхона 10 да ёпилади. Рахбариятдан фақатгина 1 ойга рухсат сўрасак хам йўқ дея такидлашмокда. лекин росаям тарових номозида биродарларимиз билан бир қаторда имом бошчилигида намоз ўқишни хохлайман. Ман таровихга қатнаша олмаслигим сабабли гунохкор бўлиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Яқинроқдаги масжидда улгурганингизча ўқиб, қолганини ётоқхонада ўқишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!