Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пора

13:40 / 13.02.2022 | Элдор | 976

Ассалому алайкум! Бу саволни бир танишим номидан ёзмоқдаман. Медитсина соҳасида ўқийди. Ҳозирги кунда бизга амалиёт учун поликлиникаларга йўлланма берилган. Гуруҳимизда фақат 7 киши амалиётга келяпти қолганлар эса амалиётга келмаслик учун маълум бир миқдорда пул беришган. Биз 7 киши амалиётга ҳар куни 45 дақиқа йўл босиб, шаҳарга келишимизга тўғри келяпти. Биз ҳам пул берамиз десак виждонимиз қийналди. Амалиётда ҳеч нимани ўргатмаяпти, вақтимиз бекорга кетяпти. Наҳотки ҳамма нарса бориб пулга тақаляпти? Медитниса соҳасида асосий илмларни амалиётда ўрганилади. Шуни раҳбарларга тушунтирсак ҳам фойдаси бўлмаяпти.Амалиёт жойимизни бошқа жойга кўчирайлик десак ҳам ҳамма нарса пулга бориб тақаляпти Бундай вазиятда нима қилайлик қийин аҳволдамиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пора бериш ҳам, олиш ҳам ҳаром. Раҳбарлардан ўз ҳаққингизни талаб қилинг. Пора бериш жоиз эмаслигини тушинтиринг

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳу аълам. Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда адолатни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага ишлатилади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир, чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳ таолодан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat