Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ ва боракатуҳ! Устоз мен бугун www.муслимаат.уз сайтида “Орзиқиб кутилган мужда” номли мақолани ўқиб қолдим. Аслида бу мақолага ҳам ўхшамайди, ҳикоя ёки ривоят десак у матндаги бир қанча диалоглар Расулуллоҳ с.а.в.ни муборак сўзлари ва саҳобий р.а.ларнинг суҳбатлари сифатида келтирилган. Биз биламизки, қачонки бирон бир ҳадис ёки саҳобийларни суҳбатлари ривоят қилинса биринчи навбатта арабча матни келтирилиб, сўнгра унинг мазкур тилга маънолари таржима қилинади. Таржима қилинганда ҳам имкон қадар мукаммал, бехато, энг асосийси имлмий омонат юзасидан таржима қилинади. Бундай ҳолатларда таржимоннинг масъулияти жудда катта бўлади. Мени бу саволни йўллашимга мажбур қилган нарса шуки, ушбу “мақола”да келтирилган диалогларни, “ҳадис”ларни ўқисангиз юқорида санаб ўтилган факторларга мутлақо тескари ҳолатга гувоҳ бўласиз. Расулуллоҳ с.а.в. ва аҳли байт бўлган саҳобийлар ҳақида ҳаддан зиёд эҳтирос билан ривоятлар келтирилган. Аллоҳдан умид қиламанки мен хато қилаётган бўлай. Акс ҳолда бу мақола бир қанча муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Бу “мақола” оқибатида юзага келиши мумкин бўлган зарарларни бирма-бир ёзсам сизни ва бошқа биродарларни вақтларини олган бўламан. Шу сабабли бу мақолани линкини сизга ҳавола қиламан.ҳттп://www.муслимаат.уз/кутубхона/оқув-зали/итем/1174-орзиқиб-кутилган-мужда.ҳтмлАлҳамдулиллаҳ йилдан йилга муқаддас динимизни ўрганиб, имкон қадар савияли, ишончли, саҳиҳ маълумотлар кўпайиб, бу каби эҳтирослар билан ёзилган, саҳиҳ маълумотларга асосланмаган китоблар йўқ бўлиб бораётган бир пайтда бундай “мақола”ларга биз қандай муносабатда бўлишимиз керак? Мақола давомида келтирилган Зайнаб р.а. ва Абул Осс р.а.ларнинг айнан шу суҳбатлари саҳиҳ маълумотларга асосланганми?