Ассалому алайкум! Мен ин ша Аллоҳ рамазон рўзасини тутишни бошладим, лекин кечки сменада ҳафтада 6 кун атрофида заводда ишлашим туфайли, кундуз куни ухлашимга тоғри келади, лекин ҳафтада 3-4 кун талаба сифатида ўқийдиган кунларим нисбатан камроқ ухлайман кундузи. Шундай қилишимни рўзамга салбий тасири йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Таъсири йўқ. Валлоҳу аълам!