Ассалому алайкум! Мен 150 кунлик қазо рўзаларим бор. Аллоҳ ўзи кечирсин. Мен январ ойидан буён душанба хамда пайшанба кунлари қазо рўза тутиб келяпман. Бугун интернетда шаъбон ойида 3 кун нафл рўза тутиш керак эканлигини ўқидим. Душанбадан чоршанбагача экан. Мен нима қилай шу кунларни хам қазо деб нийят қилайми ёки нафл тутайми?
– Ва алайкум ассалом! Қазо деб ният қилинг. Саҳарлик вақтини ҳам эътиборга олиб, эҳтиётини ҳам қилинглар. Валлоҳу аълам!