Ассалому алайкум! Мени туберкулёз ва қандли диабет касаллигим бор. Шифокорим айтганди, оч юрган инсонни иммунитети пасаяди, кейин ўпка сили қўзғалади деб. Мен рўза тутяпман, лекин касаллигим кучайишидан ҳавотир оляпман. Нима қилсам бўлади. Шунақа касаллик билан оғриган беморларга динимизда енгилликлар борми?
– Ва алайкум ассалом! Агар оралатиб тутсангиз касалингиз зўраймаса ҳеч бўлмаса бир кун тутиб бир кун дам олиб бўлса ҳам тутинг. Рамазондан кейин қазоларини ҳам шундай шаклда тутиб берасиз. Рўза тутиш соғлиғингизга зарар етказса даволаниб бўлиб, рамазондан кейин қазосини тутиб беринг. Валлоҳу аълам!