Ассалому алайкум! Мени битта қари бобом бор эди. ёши 98 насиб юзга киради. Худо ҳоҳласа! Бобом рўза тутаман деб. Саҳарлик қилиб, оғиз ёпади. Лекин. Афсуски, бобомни хотираси кучсиз. Қилган ишларини тез унутади. Кеча 1-кунда 1-2 марта егулик еб қўйди. 1-да айтмадим қари инсон деб. Лекин 2-сида айтмоқчи эдим. Еб болган эди. 1 бўлак қанд. Хотираси паст бўлса шундай еб қўяверса, тутган рўзаси дуруст бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Эсдан чиқариб одатий ёки ғайри одатий ишларни бажаришлик рўзани бузмайди. Масалан: еб-ичиш, яқинлик қилиш ёҳуд клизма қилдириш, қулоғига дори томизиш. (Эсига тушиши билан бу амаллардан тўхталиш зарур). Қари, заифҳол рўзадор киши эсидан чиқиб овқатланаётган бўлса, уни огоҳлантирилмайди. Агар ёш, қувватга эга бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантирувни эшитгач оғзидаги нарсаларни ютмаслиги, дарҳол ташқарига чиқариб юбориши лозим бўлади. Ютиб юборса, рўзаси очилади. Қазоси вожиб, каффорати хусусида эса уламолар бир неча қавллар айтганлар. Валлоҳу аълам!