Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Корона, рўза, исириқ

16:37 / 30.04.2020 | Mehmon | 2177

Ассалому алайкум! Яқиндан бошлаб ишхонада ҳар куни ҳаво тозалаш мақсадида 1-2 маҳал исириқ тутатиш одат тусига кирди. Бошида эътибор қилмагандим, лекин рўза ойи сабаб ўйлашга мажбур қилди. 3-этажда ишлайман, пастга тушишим керак эди, зинапоя тутун бўлиб кетган экан, буни 2-этажга тушиб билдим, маскадалигим учун ортга қайтмасдан тушишда давом этибман. Пастга тушсам вестибюлга ҳам роса тутатишибди. Ўзимга керакли документни охранлардан олиб яна хонамга қайтиб чиқдим. Саволлар архивини ўқиб, рўзам бузилмаган бўлсин деб яхши ният қилдим. Сабаби маскада эдим ва маска устидан бурнимни беркитиб чиқиб тушдим. Бунчалиги рўзани бузмайдими? Рўза тутадиганлар кўп бўлмаса ҳам бу ҳақида бошлиқларни огоҳлантириб қўяйми ёки шу кунларда тўхтамай ишлаётган ишхона учун (балки) фойдали бўлаётган бу нарса мени деб тўхтаб қолмасинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунчалиги бузмайди. Ишхонадиларни бир огоҳлантириб қўйинг. Чунки тутатиб қасддан ҳидласа рўза очилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat