Ассалому алайкум! Биз иқтисодиёт университетида ўқиймиз. Бир дарсда курсдошларимиз ва домламиз билан бир масалада ўйланиб қолдик савол шуки: 1. Рибо ҳаромлигини биламиз лекин марказий банк пул ислоҳотини амалга оширади ва қайта молиялаш ставкасини ҳам жорий этади ва яқинда буни 17% деб белгилади ва марказий банк шу фоизда тижорат банкларига кредит беради. Тижорат банклари эса жисмоний ва юридик шахсларга ўз фойдасини қўйиб яъни 17% дан юқорида кредитлар беради. Бу пуллардан эса давлат бюджетига ҳам боради. Давлат эса бюджетидан бизга ойлик иш ҳақи тўлайди. Бу пуллар бизга ҳалол бўлмадими? 2. Ёки давлат бюджетидаги харом пуллар яширин ё‘ллар билан талон тарож қилинадими яъни ҳаромдан келган пул ҳаромга кетадими? Ўзи ҳаромдан келган пул ҳаромга кетадими?
– Ва алайкум ассалом! Бюджетдаги пулларнинг аксари ҳаром бўлмагани учун ундан ажратиладиган пул ҳалол қисмидан деб эътиборга олинади. Валлоҳу аълам!