Ассаламу а'лайкум! Муҳтарам Шайҳ ҳазратлари, Исломга қо'шаётган ҳизматингиз учун ташаккур, Аллоҳ СВТ сиздан рози бо'лсин! Устоз мен соқол қириш ҳаром амал эканини сизни сайтингиздан текширишдан олдин бошқа ҳужжатлардан билган эдим ва ишонч ҳосил қилиш учун текширганимда бу ҳукмни сиз ҳам тасдиқлаган экансиз, Устоз мен бир гуруҳ биродарларимга бу илмни етказган эдим ва бу уларга қизиқ янгилик бо'либди, мендан илтиМос қилишди шунга ҳужжат со'рашлигим ҳақида ва мен бу одобсизлик экани ҳақида айтдим, лекин улар бир илтимос қилиб беринг дейишди. Мен жавобларингиздан қидириб аниқ ҳужжат топа олмаган эдим(агар бо'лган бо'лса узр со'райман) ва сиздан со'рашга аҳд қилдим. Устоз илтимос бундан ранжиманг ва бизни манзур тутинг, Аллоҳ иймонингизни зиёда қилсин. Ассаламу а'лайкум ва роҳматуллоҳ.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Яқинда ҳужжатни келтирдик. Топиб ўқинг. Расулуллоҳ алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобаларидан бирор киши, ўтган азизлардан бирортаси бесоқол юргани ҳақида хабари бор эканми ҳалигиларни?!