Ассалому алайкум! Рамазонда закот беришни ният қилгандим қўлимда 100 млн пул бор эди пулни хаммасига хитойдан олдинроқ юк олгандим афсуски бозорда хозирча сотилмай турибди нақд пулим йўқ озроқ миқдори сотилганда хам 30 млн атрофида қарзларим бор лафз берганман 1 ой ичида беришга. Харажатларим хам кўпайиб қолди. Хаммасини хисоблаганда давлатим 150 млн атрофида, лекин қулимда нақт пул йўқ шунга маслахат берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! 150 млн дан қарзларингизни чиқариб ташлаб, қолган қисмидан закот беришингиз вожиб. Закот сифатида тижорат молларингизни беришингиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!