Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат

06:55 / 03.04.2016 | Islom Buvamatov | 2754

Ассалому алайкум! Устозлар, агар таҳорат синмаган бўлса бир таҳорат билан икки маҳал намозларни ўқиса  бўладими? Ёки ҳар намозга алоҳида таҳорат вожиб бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло ибодатда бардавом қилсин. Таҳоратингиз кетмаса бир кунлик намозларнинг ҳаммасини ҳам ўша бир таҳорат билан ўқишингиз мумкин. عَنْ أَنَسٍ  رضي الله عنه قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ  صلي الله عليه وسلم يَتَوَضَأُ عِنْدَ كُلِّ صَلَاةٍ قُلْتُ: كَيْفَ كُنْتُمْ تَصْنَعُونَ؟ قَالَ: يُجْزِئُ أَحَدَنَا الْوُضُوءُ مَا لَمْ يُحْدِثْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намозга таҳорат қилар эдилар», деди. Мен: «Сизлар қандай қиласизлар?» дедим. У: «Биримизга, агар бузилмаган бўлса, бир таҳорат кифоя қилур», деди». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган. Шарҳ: Ҳадисдаги «ҳар намозга» иборасида «ҳар фарз намозга» деган маъно кўзда тутилган. «Сизлар қандай қиласизлар?» деб сўраган одам Амр ибн Омир раҳматуллоҳи алайҳи бўлганлар. «Сизлар»дан мурод саҳобалардир. Баъзи шийъа ва зоҳирий тоифалар шу ҳадисни далил қилиб, «Ҳар намозга янги таҳорат қилиш вожиб», деганлар. Лекин шу ҳадиснинг иккинчи қисмида саҳобалар таҳорат синмаса, аввалги таҳорат билан кифояланганлари билиниб турибди. Бошқа ҳадисларда ҳам бир таҳорат билан бир неча намоз ўқиш мумкинлиги баён қилинган. Шунинг учун жумҳур уламолар «Ҳар намозга янги таҳорат қилиш вожиб», деган гапни қабул қилмаганлар. Ҳар намозга янги таҳорат қилиш фазийлат, нур устига нур ва қўшимча савобдир. Лекин фарзу вожиб эмас. Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 1. Ҳар намозга таҳорат қилиш фазилат эканлиги. 2. Таҳорат синмаса, бир таҳорат билан кифояланиш жоизлиги. 3. Таҳорати йўқ одам намоз ўқимоқчи бўлса, таҳорат қилиши фарзлиги.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat