Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволларим бор

08:42 / 09.05.2022 | Ma'murjon | 1036

Ассалому алайкум! Ёшим 32 га кирдим. шу вақтга қадар намоз ўқимасдим рўза тутмас эдим. энди 32 ёшга тўлганимда Аллоҳ қалбимга ҳидоят солди, эндиликда барча фарз аммалрни бажаришга ҳаракат қилаяпман. ҚИЁМАТ ВА ОҲИРАТ китобидан ўқишимча қазо намозлари бор инсонни суннат ва нафл намозлари қабул бўлмас экан. шу ростми 20йиллик қазо намозим борда ҳаммасини ўқийман иншааллоҳ лекин ҳаммасини ўқигинимча ростдан ҳам суннат ва нафл намозларим қабул бўлмайдими? 2-саволим Синглим Онамни қорнида вафот этган туғулмасдан, албатта жаназа ўзилмасдан кўмилган шунга ҳар қурон тиловат қилганимда саволаридан синглимга атасам ҳам бўлдими? 3-саволим: рамазон рўзасини тутишни бу йилддан бошладим 1-марта тутаётганим бойис 1-2-3- кинлари саҳарлик қилишдан олдин ният қилиш эсимдан чиқибди рўзам қабул боладими ёки қазо бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз у китобни эмас балки “Мўминни меърожи” каби китобларни ўқишингиз керак. Суннат намозларни ҳам қазоларни ҳам ўқинг.

2). Шарт эмас.

3). Рўза дуруст бўлиши учун ният шартдир. Ният деганда “навайту ан асума” дуоси тушунилмайди. Ният бу амални бажариш учун қалбдан қасд қилишдир. Рамазон рўзаси учун қуёш ботганидан то рўза кунининг ярмигача ният қилиш мумкин. Ушбу вақтдан аввал ёки кейин қилинган ният дуруст эмас. Албатта субҳи содиқ кирганидан сўнг (яъни саҳарлик вақти тугаганидан сўнг) бирор нарса еб-ичмаганлиги, жинсий яқинлик қилмаганлиги шарт қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat