Ассалому алайкум! Мен дадам бирга жамоат бўлиб намоз ўқиймиз. Дадам имомлик қилади. Икковимиз ҳам криллда Қуръон ёдлаганмиз. Мен араб тилини ўрганяпман. Дадам фотиҳани ўқиганда "алҳамдулиллаҳи" даги "лиллоҳи" деб, "сиротол" ни "сротол" деб ўқиб юборяпти, "и" ўқилмаяпти. Шунда намоз бузилмайдими? Дадамга хато ўқидиз дейишим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз дадангизга билдирмай фарзларини қайтадан ўқиб олинг. Сизни ўрнингизга дадангизга гапи ўтадиган инсон гапргани маъқул. Акс ҳолда хафа бўлиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам!