Ассалому алайкум! Мен бир фармацевтика фирмасига ишга кирдим, бу ерда ишлаш шифокорлар ва аптекачилар билан бўларкан, бизга фирмамиз пул ва дориларни беради. Дориларни дорихоналарга тарқатиб, фирма берган пулни дорихоналар ёнидаги шифокорларга озгина-озгинадан бериб чиқамиз, шифокорлар биздан пулни олиб келган беморларга биз айтган дорилардан ёзишади(пул бермасак ёзишмайди). Лекин беморларга бундан бошқа дорилар хам ёзиб берса бўлади, биз пул берганимиз учун бизни дориларни ёзиб беришади, шифокорларга хам, бизга хам фойда бўляпти. Лекин бизни ва шифокорларни топаётган пулимиз халол бўладими, бу ишимиз қанчалик тўғри ёки нотўғри. Бундай ишлайдиган фирмалар хозирда ўзбекистон да кўпайиб кетган шунга тўлиқ жавоб беринг илтимос. Бу ишни қилсак бўладими ёки бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бу қаллоблик, фирибгарлик, ёлғон ва бировларнинг ҳаққига тажовуз қилишдан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!