Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сигарета чекиш

07:31 / 07.11.2016 | Ramziddin | 5236

Ассалому алайкум! Кўп намозхон ака-ука, дўсту-биродарларимизни сигарета чекканларини кўрамиз. Улардан “Шу тамаки маҳсулоти, ароқ, чўчқа каби нарсалар билан баробарда ҳаромку, нимага чекасиз? — деб сўрасам, “Одат бўлиб қолганда. Нимаям қилардик? — дея қисқа қилиб жавоб бериб қўядилар. Бу гапимиз тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Машойихлар : “Инсон ёшлигидан ўрганиб қолган гуноҳлар, агар ёшликда ташлаб юборилмаса, қариганида уларни ташлаш бир неча бор қийин бўлади. Чунки ёшликда инсон жисмоний жиҳатдан бақувват бўлиб, кўплаб касалликларни енгиб юборишлари мумкин. Шу вақтларда даволанишга бепарво бўлса, қариганда у касаллик сурункалига айланади. Худди шунингдек гуноҳ ишлар ҳам инсон куч-қувватга тўлган вақтда уларни тарк қила олса, бўлади. Ёши кексайгач у ҳам сурункали гуноҳга айланиб қолади” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat