Ассалому алайкум! Биз ўзимиз турган шахардан бошқа шахарга меҳмондорчиликга борувдик қариндошларникига, у ерга етиб борганимизда шом вақти кришига 20 минутла қолган экан, мен хали асрни ўқимаганим сабабли асрни ўқишни бошладим ва мен 90 кмдан ортиқ масофа босдик деп ўйлаб мусофир намозига ният қилиб номозимни қаср қилиб ўқидим, кейин билсам бизнинг шахардан келган шахримизнинг оралиқ масофаси 55 км экан, мен адашиб қаср қилиб ўқибман, энди нима қилай ўша аср намозни қазо қилиб қайта ўқийми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз шаръий мусофир саналмаганингиз учун намозларни тўлиқ ўқишингиз шарт эди. 4 ракат аср намозининг қазосини ўқинг. Валлоҳу аълам!