Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, бир инсон оламдан ўтса ва у инсонни оила азолари оламдан ўтган яқинини орган(аъзо)ларини масалан юрак, буйрак, коз ва шунга ўхшаш органларини шунга мухтож бўлиб касалхонада кутиб ётган бошқа одамлага берса бўладими? Бунга шариатимизда рухсат борми? Агар ҳаёт бўлиб мухтожлигидан ўзини буйрагини мухтож инсонга сотса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Замонамиз уламолари рухсат беришган. Аммо сотиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!