Ёшим 28да Ота онамдан 2 фарзанд қолганмиз. Опам туг`ма ногирон, ақлан заиф. Онам ёшлигимда оламдан ўтганлар. Отам биз билан яшамайдилар. Опам мени қарамог`имда ёлг`из яшаймиз. Саволим, опамга онамдан кейин 14 йил қарадим. Енди опамни ногиронлар уйига топширишимни маслаҳат беришяпти. О`зинг ҳақингда ҳам ўйла дейишяпди. Бу мен учун ог`ир. Опамга умримни баг`ишлаб ўтими, бу учун менга ажр савоб борми, ёки уни ногиронлар уйига топшириб турмушга чиққайми. Қай бирида менга кўпроқ савоб бор илтимос, маслаҳат беринг. Қайси ё`л тўг`ри. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ногиронлар уйига бериб, ташлаб қўймасдан, хабар олиб туриб, оила қуриш афзал.