Ассалому алайкум! Кўчада овқатланиш мумкинми(турли ошхоналарда). Агар мумкин бўлса қайси ҳолатларда мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Халқимизда “Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич” деган мақол бор. Шариатимиз ҳам бундан қайтармайди. Лекин шу кунларда кўчадаги ошхоналарга гўшт тарқатадиганлар касалланиб ўлган, Бисмиллаҳ айтилмай сўйилган ҳайвонлар ёки баъзилари эшакни гўштини сотаётганлар ҳам бор экан. Шариат шундай гўшт ва ундан тайёрланган таомларни ейишдан қайтарган. Валлоҳу аълам!