Ассалому алайкум! Уйим анча эскириб қолган, шунинг учун ўғлим мен тириклигимда уйларни бузиб бошқатадан ўзининг маблағига уй қурмоқчи. Агар шундай қилса кейин мерос бериш пайтида қайси холатида мерос беради?
– Ва алайкум ассалом! Ота вафот этгач унинг ери меросхўрлар орасида шаръий қоидаларга кўра тақсимланади. Уйни қурган ўғил бошқа меросхўрларни рози қилиб ерни ўз мулкига ўтказади. Валлоҳу аълам!