- Ва алайкум ассалом! Бундай демаслик керак. Кўпроқ истиғфор айтишимиз керак. Лаънат ҳам истиғфор ҳам бир оғиздан чиқади. Лаънат тегса ҳароб қилади, истиғфор айтиб тавфиқ сўраб қолсак тўғриланишига умид бўлади. Ҳатто шайтонни сўкиб вақт сарфламай уни ёмонлигидан паноҳ сўраш керак.
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: " لا تسبوا الشيطان , وتعوذوا بالله من شره " . رواه أبو طاهر المخلص
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шайтонни сўкиб юрманглар. Аллоҳдан унинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўранглар” деганлар. Валлоҳу аълам!