Ассалому алайкум! Намозда ё жойнамозда ўтирган одамнинг орқасида намоз ўқиса бўладикан. Овқатланиб ё бошқа иш билан ўтирган одамнинг орқасида намоз ўқиса бўладими? Узун даврада одамлар бир бирига қараган холда 2 қатор бўлиб ўтирибди. Шуларга қараб ўқиса бўладими? 1-қатор тескари турибдию 2-лари бу ёқга қараб ўтирган холда. Қибла тарафда ухлаб ётган одамга қараб ўқиса бўладими? Масжидда ўтирган одам орқага бурилиб намозхонни қаршисида турибди шунга қараб намоз ўқийдими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Овқатланиб ё бошқа иш билан ўтирган одамнинг орқасида намоз ўқиса бўлади.
2). Узун даврада одамлар бир бирига қараган холда 2 қатор бўлиб ўтирибди. Шуларга қараб ўқиса бўладими? 1-қатор тескари турибдию 2-лари бу ёқга қараб ўтирган холда - жоиз.
3). Қибла тарафда ухлаб ётган одамга қараб ўқиса бўлади.
4). Масжидда ўтирган одам орқага бурилиб намозхонни қаршисида турибди шунга қараб намоз ўқимайди, - жоиз эмас. Валлоҳу аълам!