Ассалому алайкум! Мен дастурчиман ва ҳозирча чет эл сайтларидан онлине ишлаяпман. Саволим шундан иборат: 1. Мен ишлаётган сайт мижоз билан келишилган суммадан белгиланган фоиз олиб қолади (Фоизи олдиндан маълум бўлади. Яъни мижоздан қанча сумма тўлиқ олишим аниқ бўлади). Шу сайтда ишлаш ҳалолми ёки ҳаромми? 2. Чет элликлар билан ишлашда турли лойиҳаларда ишлашга тўғри келади. Масалан: черков учун эҳсон wэбсайт қилиб берса бўладими? Ёки бундай ишлар қилмаслик керакми? Ғайридинлар билан ишлаш учун умумий тушунча берсангиз, қандай ишларни қилса бўлади ва қандай ишлар қилиб бўлмайди?
– Ва алайкум ассалом! 1). Нима учун фоиз олиб қолишини ёзмабсиз.
2). Исломдан ўзга динларнинг ривожига хизмат қиладиган ишда ишлаш дуруст эмас. Шунингдек, динимизда таъқиқланган ҳар қандай ишга ҳисса қўшиш жоиз эмас. Маст қилувчи нарсалар, чўчқа ва бошқа истеъмоли ҳаром маҳсулотлар савдоси, рибавий амалиётлар, фирибгарлик, ғарар (қимор) кабилар шулар жумласидандир. Валлоҳу аълам!