Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжудул ақсо

07:42 / 10.05.2022 | shahzod | 865

Ассалому алайкум! Масжидул ақсода намоз ўқишни ният қилип борип у ерда намоз ўқиган киши онасини қорнидан туғилгандак гуноҳлардан покланип олади деган гап қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِنَّ سُلَيْمَانَ بْنَ دَاوُدَ لَمَّا بَنَى بَيْتَ الْمَقْدِسِ، سَأَلَ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ خِلَالًا ثَلَاثَةً: سَأَلَ اللَّهَ حُكْمًا يُصَادِفُ حُكْمَهُ، فَأُوتِيَهُ. وَسَأَلَ اللَّهَ مُلْكًا لَا يَنْبَغِي لِأَحَدٍ مِنْ بَعْدِهِن فَأُوتِيَهُ. وَسَأَلَ اللَّهَ حِينَ فَرَغَ مِنْ بِنَاءِ الْمَسْجِدِ أَنْ لَا يَأْتِيَهُ أَحَدٌ لَا يَنْهَزُهُ إِلَّا الصَّلَاةُ فِيهِ، أَنْ يُخْرِجَهُ مِنْ خَطِيئَتِهِ كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ. أما اثنتان فقد أُعطيهما، وأرجو أن يكون قد أعطى الثالثة؟.  أخرَجَهُ النَّسَائيُّ وابْنُ مَاجَةَ وَأحْمَدُ 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Албатта Сулаймон ибн Довуд (алайҳиссалом) Байтул мақдисни бино қилганида Аллоҳ таолодан уч нарсани сўради. Аллоҳдан унинг ҳукмига мувофиқ ҳукмни сўради. Бас, унга берилди. Аллоҳдан ундан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни сўради. Бас, унга берилди. Масжидни бино қилишдан фориғ бўлган вақтда Аллоҳ таолодан ушбу масжидга фақат намозни ният қилиб келган кишини онадан туғулган кунидагидек гуноҳлардан пок ҳолатда чиқаришини сўради. Батаҳқиқ аввалги икки сўраган нарсаси берилди. Учинчиси ҳам берилган бўлишини умид қиламан”.
Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat