Ассалому алайкум! Қирғизстонда ишлайман ва алхамдулиллах рўза тутяпман бир одам менга 1000 сом қирғиз пули бизнинг пулга 130.000 сўм пул бериб 5 кун ифторлик қилиб олишимни айтди. Ўзи операция бўлгани сабабли рўза тута олмаяптикан. Унинг мақсадини тушиндим. Мен бу ерда беш киши билан яшайман улар рўза тутмайди бир ўзим қорними тўйгизиб олгани хижолат бўламан. Маслахат беринг қандай йўл тутсам яхши бўлади? Яни хамма билан тенг бўлишсам 5 кунга етмайди бир ўзим 5 кун еб ўтиргани хам вижданим қийналади.
– Ва алайкум ассалом! Ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!