Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бўйдоқликда рўза тутиш

01:24 / 19.10.2021 | Samsung | 1874

Ассалому алайкум! Бўйдоқман, уйланишга шароит йўқ деб нолимайман. Аммо бази бир сабабларга кўра уйланишни бироз кейнга суриб турибман. Сизларнинг бўйдоқларга берган маслаҳатларингизга амал қилишга ҳаракат қиляпман. Лекин муаммо шундаки фойдаси бўлмаяпти. Қўл зиносидан ва беҳаё видеолардан ўзимни тутиб туролмаяпман. Мен қилган барча усулларни сизга санаб ўтсам: - Рўза тутдим. 10-14 кунлаб кетма-кет тўхтатмасдан рўза тутдим. Аммо шайтон ҳийла қилиб кундуз куни эмас, тунда васваса қиляпти. Барчаси Ифторли ва саҳарлик вақти орасида бўляпти. Максимум борсам 14 кун чидай оляпман, аммо кейн яна қўл зиноси ва беҳаё видеолар..... - Агар мастурбиратсия қилсам $... миқдорда пул эхсон қиламан ёки Аллоҳ йўлида сарф қиламан деб вада бердим. Пул ҳам тохтата олмади. Қарзларим кўпайиб тўла олмай бўйнимда юк бўлгани қолди - Бу жирканч ишларни қилиб қўйгандан сўнг албатта тавба қиламан, яна бир имкон беришини Аллоҳдан сўрайман. Аммо узоқга бормайман. Яна тавба намозини ўқиб кечирим сўрайман. Аллоҳдан чин дилдан сўрайман, лекин берилган синўвдан ўта олмай қийналяпман. Истигфор айтаман, кўп айтаман шояд гуноҳим яна бир бор кечирилса. Тўғрисини айтсам юзимда бет қолмади тавба қилаверганимдан. Оддий холатдек бўлиб қолди мен учун тавба. Чин тавба қилишга ҳаракат қиламан, лекин ҳаёлларим шунақанги бузуқлигидан тунлари ухлай олмайман. Аллоҳдан куч ва қувват беришини, шу гал охирги чин тавбам бўлишини сўрайман. Ўзимдан ўзим хохламасам ҳам шу ишларга қўл урганимни чунмай қоляпман. Ҳурматли зикр аҳлидан сўранг ҳайъати аъзолари сизлардан батафсил бўлаётган холатни тушунтириб орада беҳаё сўзларни ишлатганим учун узур сўрайман. Барчаси сизга тўлиқ маълумотни етказиш учун. Бу саволнинг турини шаҳсий қилмоқчи эдим, лекин фикримдан қайтдим. Балким менга ўхшаган йигитлар ўқиса улар ҳам тоғри маслахатларингиздан олишар деган мақсадда саволнинг турини умумий қилиб танладим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз беҳаё видео кўраман деяпсиз, шуни кўрманг, инсон ўзини иродаси бўлмаса ўзига ўзини кучи етмаса, бўйнига сиртмоқ тортиб олиб келинмайди. Аллоҳ синовга қўйиб шарманда қилгунича гуноҳдан қайтилмаса унда ҳолат чатоқ бўлади. Докторга ҳам мурожаат қилинг. Бу ишга кетган вақт, куч, пул! Шуларни савобга ишлатсангиз қандай бўлар эди!? Буни шошмай яхшилаб тафаккур қилинг! Масалан ишда ёки ўқишда рахбар бирор ишдан қайтарса уни амрини бажо қиласиз, уйқудан ўзингизга ёққан амалдан кесиб бўлса ҳам, Аллоҳ қайтарса биз бандаларнинг фойдасига бир ишдан қайтаради, бизнинг амалимиздан у Зотга фойда ҳам зарар ҳам йўқ, яна бир жиҳати у зот бизни кўриб турибди, нима сабабу нима бахона! Аллоҳни кўп зикр қилинг, жисмоний толиқинг, ночорларга ёрдам беринг. Бундай ишлар бекорчилик, ризқда кенгликдан келиб чиқади, бу икки нарсани яхшиликка ишлатмас экансиз Аллоҳ маҳрум қилиб қўяди... Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat