Ассалому алайкум! Онам 67 ёшдалар, қанд касаллари бор. 2 марта ковид бўлдилар. Рўзани 10 кун тутганларидан кейин мазалари бўлмай қолди. Онам фидя беришлари жоизми ёки кейинчалик тутиб беришлари керакми?
– Ва алайкум ассалом! Рўза тутиб кўрсин, агар қодир бўлса охиригача тутадилар. Агар заифлашиб, соғлиғига зарар етиши мумкин бўлган ҳолат пайдо бўлса очиб юборади. Бундай ҳолатда каффорот вожиб бўлмайди, фақат қазо тутиб берилади. Ҳар куни тутишга қодир бўлмаса оралатиб, яъни бир кун тутиб бир кун тутмасдан бўлса ҳам рамазон ойи рўзасини тутсин. Орада қолдирган кунларини қазосини рамазондан кейин ёки қишнинг қисқа кунларида бўлса ҳам тутиб бераверади. Агар йилнинг бирорта кунида ҳам рўза тутишга қодир бўлмайдиган даражага тушиб қолган бўлса ва кейинчалик рўза тутишга қодир бўлиши умид қилинмаса, рамазон рўзаси учун фидя беради. Мабодо келажакда тузалиб кетсалар қазоларини тутиб беради. Валлоҳу аълам!