Ассалому алайкум! Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланишга Ислом динимиз қандай қарайди яни уруғлантиришга ватанимизда ЁРТ деб юритилинар экан?
– Ва алайкум ассалом!
СУНЪИЙ УРЧИТИШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРДАН КЎЧИРМА:
Оилали бўла туриб ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.
Эрнинг уруғлигини олиб унинг хотини бачадонига қўйиб урчитиш шариат бўйича жоиздир.
Эру хотин икковларидан уруғликларини олиб найчада урчитиб сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.
Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.
Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Иложи борича, муслима табиба даволанаётган аёлга қарасин. Валлоҳу аълам!
Учинчи мажлис қарори:
23 - 30 Рабийъус Соний 1400 ҳ.с.