Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Акамнинг ўғли номаҳрамми

17:57 / 24.12.2020 | Bibixojar | 580

Ассалому алайкум! Ёшим 22 да. Мен жудаям кичкина қизалоқлик пайитларим акам уйланган эдилар биз бирга бир уйда яшаганмиз. 8-9 яшар пайтимда улар ўғиллик бўлишган биз опа укалардек бир уйда катта бўлганмиз жияним билан. 2 йил олдин мен турмушка чиқдим турмуш ўртоғим жуда ҳам тақволи инсонлар. Хозирда жияним 14 ёшда. Хўжайиним жиянимни менга номахрам бўлишини унинг олдида ҳам хижобда рўмолда юришимни айтишди. Яъни ота уйимга мехмонга борсам ёки у бизникига келса рўмолда юришимни у ҳам номахрам эканлигини айтишди ва яна бирор бир домладан буни аниқлаштириб сўраб беришларини айтишти. Жияним менга номахрамми ростдан? Акам билан орамиздаги ёш 15 ёшда акамнинг ёнида ҳам хижобда юришим керакми рўмол ўралган холда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Акангиз сизга туғишган ёки эмикдош ака бўлса унинг ўғиллари сизга маҳрам ҳисобланади. Ёнида рўмолсиз юришингиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat